Саратов ва Белгород областларига дронлар ҳужум қилди
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кечаси Белгород ва Саратов областлари узра бешта дронни уриб туширган. Хусусан, Энгельс шаҳри ҳужумга учради, деган вилоят раҳбари.
Саратов вилоятининг Энгельс шаҳри 20 март, чоршанбага ўтар кечаси дронлар томонидан ҳужумга учради, деб хабар берди вилоят губернатори Роман Бусаргин ўзининг Телеграм-каналида. Унинг сўзларига кўра, дронлар “ўз вақтида ва самарали ишлаган” ҳаво мудофаа тизими томонидан йўқ қилинган.
“Қулаб тушган вайроналардан қурбонлар ёки инфратузилмага зарар етмаган”, – деб ёзди Бусаргин.
Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари тунги вақтда Саратов области ҳудудида тўртта ва Белгород области ҳудудида битта Украина дронини уриб туширган.
Шарҳлар