Саудия Арабистони БРИКСга қўшилди
Саудия Арабистони БРИКС ҳамжамиятига расман қўшилди, деб хабар берди Al Ekhbariya давлат телеканали.
“Қиролликнинг Россия, Хитой ва бошқа давлатларни ўз ичига олган БРИКС гуруҳига тўлақонли аъзолиги расман бошланди, бу эса унинг дунёдаги мавқеини мустаҳкамлайди”, — дейилади баёнотда.
Август ойида Йоханнесбургда бўлиб ўтган БРИКС саммитидан сўнг Аргентина, Миср, Эфиопия, Эрон, БАА ва Саудия Арабистони уюшмага аъзо бўлишга таклиф қилинган эди. 9 декабрь куни Аргентинанинг янги президенти Хавьер Майли БРИКСга аъзо давлатлар раҳбарларига расмий мактуб йўллаб, унда мамлакат раҳбариятининг ушбу ассоциацияга қўшилмаслик қарорини эълон қилгани маълум бўлди.
Саудия Арабистони ва БААнинг БРИКСга кириши бу давлатлар билан ОПEК+ орқали ўзаро ҳамкорликни осонлаштириши ва иттифоқ учун нефт бозорида аниқроқ ўйин қоидаларини яратиши мумкин – бу ҳақда аввалроқ “Ведомости”га Россия Фанлар академиясининг Лотин Америкаси институти етакчи тадқиқотчиси ва Санкт-Петербург давлат университети профессори Виктор Хейфец маълум қилган.
Шарҳлар