Польша ТИВнинг раҳбари: Биз Путинга тушунарли тилда жавоб қайтаришимиз керак
Дунё Россияга қарши санкцияларни кучайтириши ва Россиянинг Украинага оммавий ҳужумидан кейин Украинани узоқ масофали ракеталар билан таъминлаши керак. Бу ҳақда Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорски “Х” (твиттер)да ёзди.
“Биз Украинага қилинган сўнгги ҳужумга Путин тушунадиган тарзда жавоб қайтаришимиз керак: унга контрабанда компонентлари бўлган янги қуроллар яратишга йўл қўймаслик учун санкцияларни кучайтириш ва Киевни узоқ масофага учувчи ракеталар билан таъминлаш лозим, бу эса унга учиш майдончалари ва қўмондонлик марказларини йўқ қилишга имкон беради”.
2 январь куни эрталаб Россия Украинага йирик ракета ҳужуми уюштирди. Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийнинг айтишича, руслар ҳар хил турдаги 99 та ракетани отган, улардан 72 таси йўқ қилинган.
Шарҳлар