Денгизда муз парчаланиши натижасида қолиб кетган 82 нафар балиқчи қутқарилди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Сахалин жанубида бўлиниб кетган муз қатламида қолиб кетган 82 нафар балиқчини қутқариб олди, деб хабар берди агентлик ўзининг телеграм-каналида.
“Сахалиндаги қутқарув операцияси якунланди. 82 киши эвакуация қилиниб, қирғоққа олиб чиқилди”, — дейилади хабарда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, қурбонлар йўқ.
Ҳодиса 18 февралга ўтар кечаси (Сахалин вақти билан – эрталаб) Стародубское қишлоғи яқинида содир бўлган. Парчаланган муз қатламининг кенглиги 50 м бўлиб, у балиқчиларни қирғоқдан бир километр узоққа олиб кетишган, деб ёзяпти Фавқулодда вазиятлар вазирлиги. Қутқарув операцияси давомида бошқарма ходимлари Ми-8 вертолётидан фойдаланган.
Улашиш:
Шарҳлар