Мексикада мэр лавозимига номзод сайловчилар билан учрашув чоғида отиб ўлдирилди
Мексиканинг Герреро штати, Коюка-де-Бенитьес шаҳар мэрлигига “Куч ва қалб Мексика учун” альянсидан номзод Хосе Альфредо Кабрера Баррентос сайловчилар билан сайловолди учрашуви чоғида отиб ташланди, деб ёзади “РБК”.
Сиёсатчи баскетбол майдонида сайловчилар билан турган вақтида номаълум шахс унинг орқа томонидан келиб, бошига ўқ узган. Ижтимоий тармоқларга жойланган видеоларда 15 тага яқин ўз овозини эшитиш мумкин. Прокуратура маълумотларига кўра, ҳужумчи воқеа жойида йўқ қилинган.
Аниқлик киритилишича, сайлов кампанияси даврида ушбу штатда беш нафар мэр лавозимига номзодлар ва бир нафар депутатликка номзод ўлдирилган.
2023 йил сентябридан 2024 йил апрелигача 400 га яқин мексикалик сиёсатчи ва журналистлар ҳужумлар қурбонларига айланган. Гап қўрқитишлар, таҳдидлар, ўғирлаб кетишлар ва ҳатто қотилликлар ҳақида бормоқда. Ҳисоботга кўра, 127 нафар қурбон бўлғуси сайловлар учун номзодлар бўлган, уларнинг 24 нафари ўлдирилган.
Шарҳлар