Серенко: Россияда тайёрланаятган терактлар ҳақида Москва олти ой олдин огоҳлантирилган эди

крокус
Фото: РИА

2023 йилнинг ёзидаёқ афғон разведкаси Россияда «Вилаят Хорасан» томонидан терактлар тайёрланаётгани ҳақида маълумотга эга бўлган ва кейин Россиянинг юқори мартабали амалдорларини бу таҳдид ҳақида огоҳлантирган, деб ёзяпди сиёсатшунос Андрей Серенко ўзининг Телеграм-каналида.

Унинг сўзларига кўра, Афғонистон разведка хизматининг собиқ раҳбарларидан бири бу ҳақда унга телефон орқали суҳбатда айтган.

“Мен шахсан 2023 йил июл ойининг охири – август ойининг бошида Москвада бўлиб, Россия Федерациясининг икки юқори мартабали амалдори билан учрашдим”, — деди суҳбатдошим. “Учрашувларимиз давомида мен, жумладан, Афғонистондаги ИШИД Россия ва Тожикистон ҳудудларида террорчилик ҳужумларини амалга ошириш бўйича аниқ режалар тузаётгани ҳақидаги маълумотларни етказдим. Разведка ходимларимиз аниқлаганидек, «Вилаят Хорасан»ни режалаштирганлар учта терактга тайёргарлик кўришган – иккитаси Россияда ва биттаси Тожикистонда. Терактлар тахминан 6-7 ой ичида, яъни 2024 йилнинг феврал ёки мартида содир бўлиши керак эди”, – дея қўшимча қилган.

Серенконинг ёзишича, суҳбатдошининг сўзларига кўра, ИШИДнинг афғон бўлими Қозон ёки Москвадаги одамлар кўп бўлган объектларни ўз мақсадларидан бири сифатида кўрган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.