Шереметьево аэропортида полиция меҳнат муҳожирларининг кўламли тинтувини ўтказди

Фото: Mash

Москвада Шереметьево аэропортида чет эл фуқароларига қарши кенг кўламли полиция рейди ўтказилди. Бу ҳақда Mash телеграм канали хабар беради.

“Москванинг Шереметьево аэропортида полиция томонидан кенг кўламли рейд ўтказилди <…> Россия Федерациясига ҳужжатсиз келган камида етти нафар ноқонуний такси ҳайдовчиси қўлга олинди. Тез орада улар депортация қилинади”, — дея хабар беради Mash телеграм канали.

Шунингдек, ноқонуний ишлаш ва йўловчи ташишда талабларни бузиш моддалари бўйича 26 та маъмурий иш қўзғатилгани айтилади.

Mash  каналининг айтишича, полиция аэропортдаги пудратчи ташкилотлар ходимларини текширмоқда. Уларнинг орасида ошпазлар, фаррошлар ва техник ходимлар бор.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.