Европанинг олтита мамлакати Шимолий денгизни Россиядан ҳимоя қилишга келишиб олди
Европанинг Шимолий денгизда чегаралари бўлган олтита мамлакати сув ости инфратузилмасини Россиянинг эҳтимолий ҳужумларидан ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорликда ишлаш ҳақида битим имзолади. Коллектив шартномага Бельгия, Буюк Британия, Дания, Германия, Норвегия ва Нидерландия ўз имзоларини қўйди, деб хабар беради Euractiv.
“Шимолий денгиз қитъада энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлашда ёрдам бериб, қайта тикланувчи энергия манбалари ва ҳавога ноль чиқиндилар соҳасида Европа интилишларининг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади. Шу сабабли, биз унинг ўта муҳим энергетик инфратузилмасини ҳозир ва келажакда ҳам ҳимоя қилишимиз жуда зарурдир”, — деди Буюк Британия атом энергияси ва қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича вазири Эндрю Боуи.
Унинг айтишича, янги битим мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда “унга таҳдид қилишга ёки вайрон этишга уриниши мумкин бўлганларга қарши инфратузилма барқарорлигини таъминлаш имконини беради.
Шарҳлар