«Ship to Gaza» кемаси Исроилнинг «Эвровидение» қўшиқ танловидаги иштирокига норозилик билдириш учун Малмёга етиб келди
Скандинавия давлатларининг «Ship to Gaza» нодавлат ташкилоти кемаси Исроилнинг «Эвровидение» қўшиқ танловидаги иштирокига қарши норозилик намойишлари фонида Швециянинг Малмё портига етиб келди. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.
Норвегиядан келаётган кемани кўриш учун портга бир неча юз киши келган.
Бир вақтнинг ўзида бир нечта Европа портларида тўхтаб, «Ship to Gazа» нодавлат ташкилоти Ғазодаги ҳалокатли гуманитар вазият ҳақида хабардорликни оширишни мақсад қилган.
Фаолларнинг айтишича, улар Исроилнинг денгиз қирғоқлари яқинидаги блокадасини ҳам бузишга ҳаракат қилишади.
Улашиш:
Шарҳлар