Амстердам университети талабалари Исроилнинг Ғазодаги операциясига қарши намойишга чиқди

Фото: ndtv.com

Исроилнинг Рафаҳдаги ҳарбий операцияси ҳақидаги хабарлар ортидан Амстердам университети талабалари норозилик сифатида стол, панжара ва ёғоч тагликлардан баррикадалар қуришни бошлади. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.

Улар университетдан Исроил билан барча алоқаларни узишни талаб қилиб, бир нечта кампус биноларига киришни тўсиб қўйишди.

Намойишчиларнинг таъкидлашича, университет ишлашаётган Исроил институтлари “фаластинликларнинг зулмидан фойда олади”.

Намойиш полиция томонидан тарқатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.