Шойгу истеъфога чиқишини башорат қилишмоқда
Владимир Путиннинг бешинчи президентлик муддатига расман инаугурацияси ўткаазилганидан сўнг Россия Мудофаа вазирлигининг раҳбари Сергей Шойгу ўз лавозимидан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳақда Forbes Россия ҳарбий департаментига яқин манбага таяниб хабар беради.
Нашрнинг ёзишича, Мудофаа вазирлиги раҳбариятида кутилаётган ўзгаришлар Шойгунинг азалий сафдоши бўлган вазир ўринбосари Тимур Ивановнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ. Иванов жуда катта миқдорда пора олганликда айбланмоқда. Forbes манбасига кўра, Ивановнинг ҳибсга олиниши “Мудофаа вазирлигида Шойгуга яқин бўлганларни тозалашнинг бошланишини очади. У йирик қурилиш лойиҳаларини ва қўшинларни етказиб бериш учун катта бюджетларни бошқарган. Иванов 15 йилга колонияга жўнатилиши мумкин. Унга «саволлар йиғилган».
Сиёсатшунослар, шунингдек, Шойгунинг энг яқин кишиларидан бири бўлган Ивановнинг ҳибсга олиниши амалдаги вазирнинг ўз креслосида қолиш имкониятлари кескин пасайиб бораётганига шама қилаётганини қайд этишмоқда.
Шарҳлар