Шольц Германиянинг Taurus ракеталарини Украинага юбормаслик ҳақидаги қарори ўзгармаслигини тасдиқлади
Германия Бош вазири Олаф Шольц Британия Бош вазири Риши Сунак билан матбуот анжуманида Германиянинг Taurus ракеталарини Украинага жўнатмаслик борасидаги позициясининг ўзгармаслигини тасдиқлади. У бу масалада ўз фикрининг ўзгармаслигини таъкидлади, дея хабар беради ТАСС.
Олдинроқ Шольц Германиянинг ушбу ракеталарни Украинага юбориш режада йўқлигини бир неча бор айтган эди. Унинг фикрича, бундай қуроллардан фойдаланиш учун германиялик ҳарбийларнинг мавжудлиги талаб этилади, бу эса унинг позициясига зид келади.
Улашиш:
Шарҳлар