Шольц ва Зеленский Роберт Фицога уюштирилган суиқасдни қоралади

На фото — задержанный нападавший / REUTERS / ScanPix

Украина президенти ва Германия канцлери Словакия бош вазирига уюштирилган суиқасдни қоралади.

“Словакия Бош вазири Фицога қўрқоқларча ҳужум қилингани ҳақидаги хабар мени қаттиқ ҳайратда қолдирди”, – деб ёзди Германия канцлери Олаф Шольц ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида . У Европа сиёсатида зўравонликка ўрин йўқлигини таъкидлайди. «Бу соатларда мен Роберт Фицо, унинг оиласи ва Словакия фуқаролари ҳақида ўйлаяпман», – дея қўшимча қилади у.

“Биз қўшни ҳамкор давлат ҳукумати раҳбарига нисбатан қилинган бу зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз. Зўравонлик ҳеч бир давлатда, ҳеч қандай шаклда ёки бирор соҳада нормага айланиб қолмаслиги учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириш керак”, — деб ёзади Владимир Зеленский Х ижтимоий тармоғида Фицонинг тезроқ соғайиб кетишини тилаб ёзган постида. Шунингдек, у Словакия халқи билан бирдамлигини билдирган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.