Шольц Европарламент номзодига қилинган ҳужумни демократияга таҳдид деб атади
Германия социал-демократик партиясининг (СДП) асосий номзоди, Европарламентга сайловлар учун кўрсатилган Матиас Эккега қилинган ҳужум демократияга таҳдид солади, деди канцлер Олаф Шольц ўзининг Х (Twitter) саҳифасида.
“Европа парламенти депутати Маттиас Экке ва бошқа номзодларга қилинган ҳужум каби ҳужумлар демократиямизга таҳдид солмоқда. Биз бунга биргаликда қарши туришимиз керак”, – деган Шольц. Шунингдек, у Экка тезроқ соғайиб кетишини тилаган.
4 май куни номаълум кимсалар СДПдан номзодга ҳужум қилиб, оғир яралашган. ZDF телевидениесига кўра, ҳужум Дрезденда у сайловга оид плакатларни осиб қўйган вақтда содир бўлган. Экке тўрт киши томонидан калтакланган ва касалхонага ётқизилган. Ҳужум юзасидан терговни Германия жиноий полициясининг тезкор бошқармаси олиб бормоқда.
Экке илк бор 2022 йилда Европарламентга сайланган ва 2024 йил ёзида бўладиган сайловларга тайёргарлик кўраётган эди.
Шарҳлар