Байден Трамп мағлубиятга учраса, ҳокимият тинч йўл билан топширилишига шубҳа билдирди
АҚШ президенти Жо Байден президент сайловларида Дональд Трамп Демократик партиядан номзод Камала Харрисга мағлуб бўлган тақдирда ҳокимият тинч йўл билан топширилишига кўзи етмаслигини айтди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Трамп ҳатто мағлуб бўлса ҳам, ҳокимият учун ҳар қанақасига курашиш ниятида, деди у.
“У “агар биз енгилсак, қонли уруш бўлади, сайловларни ўғирлашга тўғри келади” деган гапларни айтаётганида, аслида жиддий гапиради”, — деди Байден. Бу ҳақда Трамп март ойида Огайо штатидаги сайловолди нутқида айтиб ўтганди.
Эслатиб ўтамиз, 21 июль куни Жо Байден президент пойгасидан чиққанини эълон қилиб, ўз ўрнига вице-президент Камала Харрис номзодини таклиф қилганди, у эса 7 август куни Демократик партиядан номзод сифатида расман илгари сурилди.
Шарҳлар