Сирдарё вилоятида ўқитувчига ташланган ўқувчи қизларнинг онаси жаримага тортилди
Илгари Anhor.uz Сирдарё вилоятидаги мактаблардан бирида ўқувчи қизлар ўқитувчига ҳужум қилгани ҳақида ёзган эди.
Маълум бўлишича, мактаб ўқувчилари опа-сингиллар экан. Уларнинг онаси маъмурий жавобгарликка тортилди, деб хабар қилади Олий суд матбуот хизмати.
Мавжуд маълумотларга кўра, ўқувчи қизлар ҳамшира талабига нисбатан тажовузкорона муносабатда бўлган. Шундан сўнг ўқувчилар жисмоний куч ишлатган. Улар жанжални тўхтатишга уринган жисмоний тарбия ўқитувчисига ҳам ҳужум қилишган.
Суд ўқувчи қизларнинг онасига 2 БҲМ (750 минг сўм) миқдорида жарима солди.
Улашиш:
Шарҳлар