“Слово пацана” сериали Путиннинг қайта сайланишига тайёргарликнинг бир қисми бўлган — ОАВ
“Слово пацана” (“Йигитнинг сўзи”), “Холоп” (“Қарол”), “Лёд” (“Муз”) каби машҳур фильмлар ва сериаллардан Россия президенти маъмурияти Владимир Путиннинг сайловолди кампаниясида фойдаланишга қарор қилган. Бу ҳақда “Важние истории” ва Meduza нашрларининг қўшма суриштирувида айтилади.
Суриштирув муаллифлари таъкидлашича, ўтган йил баҳорида Кремлда амалдорларга “Сайловларга аталган ижодий контент” намойиш этилган. Унда Путин ташвиқотига ёрдам берадиган ва “ одамлар ҳаётидаги ижобий ўзгаришлар ҳақида” баён қиладиган ўнлаб лойиҳалар бўлган.
Ушбу тақдимотга Кремль жамоат лойиҳалари раҳбари Сергей Новиков (кино ва сериаллар ишлаб чиқаришга раҳбарлик қилади) ва Интернетни ривожлантириш институти раҳбари Алексей Гореславский (грантларни тақсимлайди) муаллифлик қилган.
Лойиҳалар муаллифлари ҳатто уларнинг ижоди пропаганда учун ишлатилишини билмаган ҳам, дейилади суриштирувда.
Шарҳлар