Япония Onagava-2 ядро реакторини 2024 йил сентябрда қайта ишга туширади

Фото: nextbigfuture

Япониянинг “Tohoku Electric” компанияси Onagava-2 ядро реакторини 2024 йил сентябрда қайта ишга туширишни режалаштирмоқда.

Япониянинг “Tohoku Electric Power” компанияси Япония шимоли-шарқидаги Мияги префектурасида жойлашган “Onagava” атом электр станциясининг 800 MVt қувватга эга иккинчи блокини 2024 йил сентябрь ойида қайта ишга тушириш режаларини эълон қилди. 2023 йил май ойида Сендай тумани суди Япония аҳолисининг реакторни офлайн режимда сақлаш талабини рад этган эди.

“Onagava-2” 2011 йилдаги зилзила, сунами ва Фукусимадаги ядровий авариядан жабр кўрган Япониянинг шимоли-шарқий қисмларида қайта ишга туширилиши режалаштирилган биринчи реактор бўлади. “Onagava-3” (800 MVt) ҳам келажакда қайта ишга тушириш учун созланган, “Onagava-1” (500 MVt) эса 2018 йилда фойдаланишдан чиқарилган”, – дейилади хабарда.

2023-йил июн ойида Япония парламенти буғ газлари чиқиндиларини камайтириш ва мамлакат учун етарли энергия таъминотини таъминлаш мақсадида Япониядаги ядровий реакторларнинг амалдаги 60 йилдан ортиқ ишлашига рухсат берувчи қонунни қабул қилди. Фукусимадаги авариядан сўнг Япониянинг атом энергетикасига бўлган боғлиқлиги 2010 йилдаги 25 фоиздан 2015 йилда 1 фоизгача камайган. 2022 йилда эса 5,3 фоизга қайтган. Авариядан олдин, хусусан, 2010 йилда 17 та электр станциясида 49 ГВт қувватга эга 54 та реактор бўлган бўлса, 2022 йилда АEСнинг жами қуввати 33 ГВтни ташкил қилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.