“Слово пацана” сериалининг актёри Сергей Базанов умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин
Тергов қўмитасининг Москва бош бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, «Универсам» гуруҳининг Демид исмли аъзоси ролини ижро этган “Слово пацана” сериалининг актёри Сергей Базанов 2011 йилда тадбиркорнинг қотиллигида ўз айбини тан олмади. Ундан ташқари бу ишда гумон қилинаётган яна бир фуқаро бор.
Тергов маълумотларига кўра, 2011 йилда Базанов ҳам аъзоси бўлган жиноий гуруҳ Москвадаги Большой Полуярославский кўчасида тадбиркорга ҳужум қилган. Шундан сўнг ҳужум қилганлар тадбиркорнинг бошига отиб, оғир яралаган ва 900 минг доллар бўлган сумкасини олиб қочиб кетишган, жабрланувчи касалхонага ётқизилган, бироқ у бир неча кундан кейин вафот этган.
Тергов натижалари гувоҳларнинг кўрсатмалари, юзлаштириш ва суд-тиббий экспертиза натижаларига кўра ҳар икки гумондорнинг жиноятга алоқадорлигини тасдиқлади. Иккала айбланувчи ҳам ўз айбини тан олишдан бош тортди.
Суд Сергей Базановни ҳибсга олишга қарор қилди, у қасддан содир этилган қотиллик учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Шарҳлар