«Союзмультфильм»нинг бош муҳаррири Татьяна Папорова вафот этди
Москвада “Союзмультфильм” бош муҳаррири Татьяна Папорова вафот этди, дея хабар беради киностудия матбуот хизмати.
Татьяна Васильевна жума куни эрталаб Останкинодаги квартирасида вафот этди. Бир ойдан сўнг у 83 ёшга тўлган бўларди. Унинг ўлимига онкологик касаллик сабабчи бўлган (кўп сонли миелома).
Папорова 2006 йилдан бери «Союзмультфильм»нинг бош муҳаррири бўлиб, “Винни Пух”, “Чебурашка”, “Бременлик мусиқачилар” ва “Сеними, шошмай тур!” каби машҳур мультфильмларини яратишда иштирок этган.
Улашиш:
Шарҳлар