Ставрополь ўлкасида ҳарбий блогер Егор Гузенко (“Тринадцатый”) ушланди

Фото: Блокнот Ставрополь

Новопавловскда (Ставрополь ўлкаси) полиция ҳарбий блогер Егор Гузенкони ушлади. Бу ҳақда Гузенконинг ўзи ўзининг “Тринадцатый” Телеграм-каналида маълум қилди ва қўлга олиш вақтида полиция куч ишлатганини қўшимча қилди.

“Уйимга энди келдим, туғилиб ўсган шаҳрим мени шундай кутиб олди”, – дейди блогер.

Ҳозирча ҳибсга олиш сабаби номаълумлигича қолмоқда. Бироқ журналист Анастасия Кашеварова ўзининг Телеграм-каналида воқеа гуманитар ёрдам ўғирланиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилади. Унинг маълумотларига кўра, Гузенко федерал қидирувда бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ блогер “мамлакатни сотқинлар эгаллаб олган” дея расмийларни кескин танқид қилган эди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.