Стефанчук Украинадаги президент сайловлари муддатлари ҳақидаги ахборотни рад этди

Фото: Открытые источники

Яқинда Польшанинг Onet нашрига берган интервьюсида украиналик депутат Николай Стефанчук яқин олти-тўққиз ой ичида Украинада президентлик сайловлари ўтказилиши мумкинлигини маълум қилганди. У, шунингдек, Украинанинг Россия устидан ғалаба қозониши ва барча босиб олинган ҳудудлар, жумладан Қрим ва Донбасс қайтарилиши, шунингдек, Россия томонидан товон пули тўланишига ишонч билдирганди.

Бироқ кейинроқ Стефанчук польшалик журналист Марцин Вирвалнинг мақоласида чоп этилган маълумотни рад этиб, унга қарши “ёлғон ахборот ҳужуми” бошланганини айтган. У ҳеч қачон «ресторандаги кечки овқатларда» сайловлар муддати ҳақида гапирмаганини ва ҳарбий ҳолат пайтида сайловлар ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлади.

«Украинада ҳарбий ҳолат жорий қилинар экан, сайловлар мавзусида ҳеч қандай манипуляция ёки спекуляция бўлиши мумкин эмас», – дея таъкидлайди халқ депутати. Унинг қўшимча қилишича, сайлов жараёнини фақат Украина ғалабасидан кейин муҳокама қилиш мумкин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.