Сунак Украинани қўллаб-қувватлаш учун Россия активларини дадилроқ мусодара қилишга чақирди

Фото: викиВиза

Британия Бош вазири Риши Сунак The Times газетасидаги мақоласида иттифоқчиларнинг Украинага Россиянинг музлатилган активлари ҳисобидан фоизлар кўринишида миллиардлаб фунт юбориш режасини қўллаб-қувватлади. Бош вазир уларни мусодара қилишда «дадилроқ» бўлишга чақирди.

Жаноб Сунакнинг айтишича, Россия активларининг мусодара қилиниши 16 февраль куни Ямало-Ненец автоном округининг Харп қишлоғидаги 3-сонли ахлоқ тузатиш колониясида вафот этган россиялик мухолифатчи Алексей Навальний хотирасига муносиб ҳурмат бўлади.

1 февраль куни Европа кенгаши Европа комиссиясининг Россиянинг музлатилган активларидан тушган маблағларни Украинага ёрдамни молиялаштириш учун ишлатиш таклифини қўллаб-қувватлади. Еврокомиссия (ЕК) раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг айтишича, Европа Иттифоқи активлардан тушган даромадни Украина учун қурол ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланишни режалаштирмоқда. Киевнинг бошқа иттифоқчилари, жумладан G7 давлатлари ҳам активларини мусодара қилиш масаласини муҳокама қилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.