Сунъий йўлдош Эрондаги ракета базаларидан бирида жиддий фаолликни қайд этди
Сунъий йўлдошдан олинган янги суратлар Эроннинг иккита асосий ҳарбий объектида баллистик ракета ишлаб чиқариш сезиларли даражада кенгайганини кўрсатади, дея хабар беради “Рейтер” халқаро ахборот агентлиги.
Сўз Теҳрон яқинида жойлашган Модаррес ва Хожир ҳарбий базалари ҳақида бормоқда.
Planet Labs тасвирларида белгиланган объектларда 30 дан ортиқ янги биноларни кўриш мумкин. Кўпгина бинолар катта ер кўтармалари билан ўралган. Монтерейдаги Миддлбери халқаро тадқиқотлар институти ходими Жеффри Льюиснинг сўзларига кўра, улар ракета ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлиб, битта бинодаги портлаш қўшни биноларда ёнувчи материалларнинг портлашига олиб келишининг олдини олишга мўлжалланган. Льюисга кўра, объектлар суратларига асосланиб, Хожирда ишлаб чиқаришни кенгайтириш ўтган йилнинг август ойида, Модарресда эса октябрда бошланган.
Ишлаб чиқаришни кенгайтириш 2022 йил октябрь ойида Москва билан имзоланган келишувдан сўнг амалга оширилган, унга кўра Эрон Украинага зарба бериш учун зарур бўлган ракеталарни Ямандаги исёнчилар ва Ливандаги “Ҳезболлоҳ” гуруҳига ҳам етказиб беради, дейди “Рейтер”.
Шарҳлар