Сув тошқинидан жабрланган Марказий Европа мамлакатлари ЕИнинг кўп миллиардли ёрдамини олади

Урсула фон дер Ляйен в Киеве, сентябрь 2022 года. Источник: Keystone Press Agency

Марказий Европадаги тошқиндан жабр кўрган давлатлар Европа Иттифоқидан кўп миллиард долларлик ёрдам олади. Бу ҳақда пайшанба куни Польшанинг Вроцлав шаҳрида Еврокомиссия раиси маълум қилди. Урсула фон дер Ляйен жабрланган мамлакатлар ҳукумат раҳбарлари билан учрашди, унда Польша бош вазири Дональд Туск таклифига биноан Словакия бош вазири Роберт Фицо, Чехия бош вазири Пётр Фиала ва Австрия канцлери Карл Нехаммер қатнашди.

Ўтган ҳафтада содир бўлган кучли сув тошқинлари 24 кишининг ҳаётига зомин бўлган ва Марказий Европа инфратузилмасига катта зарар етказган. Йиғилишда Еврокомиссия раҳбари жабрланган давлатларга пул ажратиш учун ҳеч қандай қадамлар керак эмаслигини билдирди. Унинг таъкидлашича, бундай пайтда тезда ҳаракат қилиш керак.

«Мен айтмоқчиманки, сўз 100 фоиз Европа жамғармалари ҳақида бормоқда, бу фавқулодда қадамлар ташланишини талаб қилмайди, биринчи навбатда, жабрланган мамлакатлар учун 10 миллиард доллар жалб қилинади ”, – деди Урсула фон дер Ляйен.

Унинг қўшимча қилишича, “сел тошқинлари натижасида юзага келган вайронагарчилик юракни ранжитувчи манзарадир”. Аммо бошқа томондан, у деди, «одамлар ўртасидаги улкан бирдамликни, … кеча-ю кундуз тинмай бу офатни енгишда ёрдам берадиган сон-саноқсиз кўнгиллиларни кўриш жуда ёқимли эди».

Польшада Вроцлав яқинидаги Одер дарёсидаги сув сатҳи 6,4 метрни ташкил этган, бу критик даражадан икки метр юқори. Шу билан бирга, кузатувчилар 1997 йилдаги ҳалокатли сув тошқини даражасига ҳали эришилмаганини қайд этишмоқда. Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, ҳудуддаги энг кўп жабрланган икки шаҳар – Строн-Сласк ва Ладек-Здруйда сув ва электр таъминоти тикланган.

Чехия Республикасининг шимоли-шарқида ҳарбий хизматчилар қутқарув ишларига ёрдам бериш учун ўт ўчирувчилар ва қутқарувчиларга қўшилган. Армия вертолётлари гуманитар ёрдам тарқатмоқда, аскарлар эса табиий офат таъсирида вайрон бўлганлар ўрнига вақтинчалик кўприклар қурмоқда. Острава шаҳрида 400 га яқин одам уйларидан эвакуация қилинган.

Сув тошқинлари йўлларни ювиб, кўчкига ва кўприклар вайрон бўлишига олиб келган Австрияда тозалаш ишлари давом этмоқда. Ўт ўчирувчилар ва аскарлар уйлардан сув ва лойни тортиб олмоқда, дея хабар беради ORF маҳаллий телерадиокомпанияси.

Кучли ёғингарчилик Италия шимолидаги Эмилия-Романья ҳудудида ҳам сув тошқини ва 1000 кишининг эвакуация қилинишига сабабчи бўлган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.