“Свобода России” легионининг жангчилари Курск областининг Тёткино қўрғонига киргани ҳақида эълон қилди

свобода
Фото: Цензор нет

Легион аъзоларининг сўзларига кўра, Тёткинода жанглар давом этмоқда, кўчаларда отишмалар бўляпти. Россиялик кўнгиллилар Россия Федерацияси ҳудудида янада олдинга силжишгани ҳақида эълон қилишди.

Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги “ДРГ” 60 га яқин одам ва тўртта пикапни йўқотгани ҳақида хабар берган эди; Нехотеевка ҳудудида душманнинг йўқотишлари 45 кишигачани ташкил қилган, шунингдек иккита танк ва иккита бронетранспортёр йўй қилинган; Сподарюшино ҳудудида “ДРГ” 100 дан ортиқ одамни, бешта танк, учта Bradley пиёда жанговар машинаси, иккита автомобиль ва муҳандислик машинасини йўқотган.

Кеча биз Украина-Россия чегараси ёриб кирилгани ҳақида ёзган эдик, тафсилотларни ўқинг.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.