Таиландда 97 та турист кетаётган паромда ёнғин содир бўлди

туристы
Фото: Новости тайланда

Таиланддаги Ко Тао ороли яқинида 100 га яқин таиландлик ва хорижлик йўловчиларни олиб кетаётган тунги паром ёниб кетди. Бу ҳақда 4 апрель, пайшанба куни Bangkok Times нашри хабар берган.

“97 йўловчи, 11 экипаж аъзоси ва юкни олиб кетаётган кема чоршанба куни соат 23:00 атрофида Тао ороли томон йўлда Сурратханини тарк этган. Кема Ко Тао пирсига яқинлашаётганида двигатель хонасида ёнғин чиққан.

Кемадаги фавқулодда ҳодиса ҳақида хабарлар олинганидан сўнг, оролдаги операторлар ва расмийлар денгизга қутқарув қайиқларини жўнатган. Нашрнинг хабар беришича, барча йўловчилар ва экипаж аъзолари қутқариб олинган, бироқ баъзилари бўғилиш туфайли енгил жароҳатлар олган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.