Тумовдан кейинги асорат оғир бўлиши мумкин

Фото: ССВ

Тумов яхши даволанмаса, ўзидан кейн асорат қолдиради. Шу сабабли бемор тузалишини осонлаштириш учун антибактериал терапия ва комплекс муолажалар қўлланади, деб ёзмоқда ССВ матбуот хизмати.

Антибактериал терапияда — касалликка чалинган беморнинг бурун бўшлиғи шиллиқ қаватлари мутахассис кўмагида ювилади ва хасталанган соҳага керакли дориларни юборилади. Натижада, бурун орқали тўпланган йиринг чиқариб ташланади, бемор енгил нафас олади ва тана ҳарорати меъёрлашади. 

“Бурун ва унга ёндош бўшлиқларни ювиш, албатта, оториноларинголог томонидан амалга оширилиши лозим. Акс ҳолда тажрибасиз инсон бурунни тозалаётган вақтда инфекцияни ичкарига, қулоқ томонга суриб, муолажани мураккаблаштириб юбориши мумкин”, – дейди олий тоифали шифокор Раъно Носирова. 

Буруннинг ички шиллиқ қавати ва тўқималари жуда нозик бўлганлиги сабабли, уни тозалаш пайтида пахтали чўп, резина нок каби анжомларни ишлатиш тавсия этилмайди.

Шифохона шароитида бурунни махсус ускуналар орқали тозалаш яхши самара беради. Айниқса, пешона ёки асосий бўшлиқларни зондлаш усулида тозалаш тумовдан тезроқ соғайишда асосий ёрдамчи восита саланади. 

“Шунингдек, бурундаги яллиғланиш ҳолатларининг кўз косасига салбий таъсир этиши исботланганлиги боис  уни ўз вақтида тозалатиб туриш, нафақат тумов тузалашини тезлаштиради, балки кўзларда юзага келиши мумкин бўлган асоратларнинг ҳам олдини олади”, – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.