Такер Карлсон Россия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари билан суҳбатни эълон қилмоқчи

фото: скриншот видео

Америкалик журналист Такер Карлсон Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровдан интервю олиш учун Москвага учиб кетди. Бу ҳақда у ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

Хабарга илова қилинган видеомурожаатда Карлсоннинг айтишича, ҳозир дунё ядро урушига ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ, Бунга АҚШнинг амалдаги маъмурияти Украинага Россияга зарба бериш учун узоқ масофага мўлжалланган қуроллардан фойдаланиш ҳуқуқини берганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Карлсоннинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар аллақачон «кўпчилик америкаликлар билмаган», Россия билан «иссиқ уруш»да.

Шу билан бирга, америкаликларнинг Россиянинг бу борадаги позициясини билиш имкони йўқ, дейди у. Шунингдек, у интервю «тез орада» эълон қилинишига ваъда берди.

Маълумот учун, 2024 йил бошида Карлсон Москвага келиб, Россия президенти Владимир Путиндан интервю олган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.