ТАСС: Wildberries офиси ёнида содир бўлган отишмада бир киши ҳалок бўлди
“Романов Двор” бизнес марказидаги Wildberries офиси ёнида содир бўлган отишма натижасида бир киши ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди. Бу ҳақда оператив хизматларга таяниб ТАСС хабар беради.
Аниқлик киритилишича, жабрланганлар орасида полиция ходимлари ҳам бор. Шунингдек, бир неча киши ҳибсга олинган. Воқеа сабабларини аниқлашга Тергов қўмитаси жалб қилинган. Терговчилар воқеа жойини текширмоқда.
Mash маълумотларига кўра, жабрланганлар сони беш кишига етган. 28 киши полиция бўлимига олиб кетилган. Телеграм канали уч модда: қотиллик, ҳуқуқ-тартибот органи ходимининг ҳаётига таҳдид қилиш ва ноқонуний қурол-яроғ савдоси бўйича жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар беради.
Улашиш:
Шарҳлар