Тайванда 25 йил ичидаги энг кучли зилзила содир бўлди
3 апрель куни эрталаб Тайванда 7,4 магнитудали кетма-кет зилзилалар юз берди. Улар сўнгги 25 йил ичидаги энг кучли зилзила деб аталмоқда. Камида тўрт киши ҳалок бўлиб, 97 киши жабрланди, деб ёзади CNN Тайвань Марказий метеорология бошқармасига таяниб.
Зилзила мамлакат шарқий қирғоқлари бўйлаб жойлашган асосий автомагистралга жиддий зарар етказди.
TVBS телеканали эълон қилган видеода катта-катта ер бўлаклари Сухуа шоссесига қулаганини, бир нечта туннеллар ёпилиб қолгани, шу жумладан, биттаси ёрилиб, иккита ажралганини кўриш мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар