Тбилиси аэропортида депутатни танқид қилган қиз ушланди
Тбилиси аэропортида полиция депутат Виктор Жапаридзега яқинлашиб, “Россия қонуни”, яъни “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга овоз бергани учун уялиши кераклигини айтган қизни ушлади.
Мариам Цицикашвили уни қўллаб-қувватлаган аёл билан бирга ушланган. Охир-оқибат иккаласи ҳам парвозга қўйилмаган. Қизнинг айтишича, полиция айниқса уларнинг иш жойларига қизиққан.
Мариам устидан суд жараёни 19 июнга белгиланган. У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг майда безорилик моддаси бўйича айбланмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар