Москвадаги терактдан кейин полиция бўлимида вафот этган чеченистонлик терактга алоқадор бўлмагани айтилмоқда
Чеченистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича масъул вакили Мансур Солтаев маълум қилишича, республика фуқароси Асхаб Успановнинг ҳибсга олиниши “Крокус Сити Холл”даги теракт билан боғлиқ бўлмаган, унинг Москвадаги полиция бўлимида вафот этиши эса ўз жонига қасд қилиш деб ҳисобланилмоқда.
Чеченистон омбудсмани Успановнинг ушланиши ва ўлдирилиши ҳақидаги хабарларни “миш-миш ва уйдирма” деб атади. Шунингдек, марҳумнинг қариндошларига таяниб, Успанов терактдан бир неча соат аввал қўлга олинганини ва у “Крокус”га ҳужумга алоқадор бўла олмаслигини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 22 март куни кечқурун, “Крокус Сити Холл”даги терактдан кейин қўлга олинган чеченистонлик Асхаб Успанов номаълум сабабларга кўра бир неча соатдан кейин вафот этгани хабар берилган эди.
Чеченистоннинг 1АDАТ мухолифат Telegram-канали даъво қилишича, Успанов ушланганидан кейин қийноққа солинган, қовурғалари ва умуртқаси синган, бўғиш ва гематома излари бўлган.
Шарҳлар