Tesla автопилоти АҚШда юзлаб автоҳалокатлар ва бир нечта ўлимларга сабаб бўлган
Tesla автомобиллари автопилот режимида 2015—2022 йилларда 467 марта аварияга учраган, оқибатда 54 киши жабрланиб, 14 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда АҚШ Йўл ҳаракати хавфсизлиги миллий маъмурияти Нуқсонларни текшириш бошқармаси ҳисоботига таяниб, “РБК” хабар бермоқда.
Мутахассислар жами уч хил турдаги автоҳалокатларни аниқлаган:
- 211 та ҳолат тўқнашув деб ҳисобланди, бунда Tesla’нинг олд қисми бошқа транспорт воситаси ёки тўсиқ билан тўқнашган, аммо эътиборли ҳайдовчи реакция кўрсатиб, тўқнашувдан қочиб қолиши учун етарли вақт бўлган;
- 145 марта “паст тортиш кучи туфайли, масалан, ҳўл йўлда, йўлдан учиб чиқиб кетиш” ҳолати бўлган;
- 111 та ҳолат эса “Autosteer автоматик руль бошқаруви ҳайдовчининг буйруғи билан тасодифан ўчириб қўйилиши сабабли йўлдан чиқиб кетиш” деб баҳоланган.
Кўпчилик ҳайдовчилар автомобиль тизимига ҳаддан ортиқ ишониб қолади, бироқ автопилот орқали бошқарув ҳайдовчининг етарлича эътиборини ва машинадан тўғри фойдаланишни таъминламайди, дейилади ҳисоботда.
Улашиш:
Шарҳлар