Тожикистонда компьютер клубларида GTA ва Counter Strike ўйинлари тақиқланди
Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари компьютер клубларида Grand Theft Auto (GTA) ва Counter Strike ўйинларини тарқатишни тақиқлади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ўзининг Телеграм-каналида хабар бермоқда.
“Жумладан, Тожикистон Республикаси Маданият вазирлигининг тарихий-маданий экспертиза хулосасига кўра, Counter Strike ва GTA ўйинларида зўравонлик, қотиллик ва талончилик унсурлари мавжуд. Шу муносабат билан, Ички ишлар вазирлигининг Душанбе шаҳри бўйича бошқармаси бундай марказларнинг барча эгаларидан келгусида ушбу ўйинларнинг тарқалишига йўл қўймасликларини талаб қилади”, — дейилади хабарда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари фуқароларга “фарзандларини назорат қилиб, қотиллик ва зўравонликни тарғиб қилувчи ўйинларни ўйнашларига йўл қўймасликни” тавсия қилди. Мамлакатда ушбу ўйинларга оид видеоларни тарқатиш ва намойиш этиш ҳам чекланди.
Шарҳлар