Тожикистонда “Крокус”даги терактда айбланаётганларнинг барча қариндошлари олиб кетилди
Тожикистонда Москва яқинидаги “Крокус сити холл” концерт залида содир этилган терактда айбланаётган Фаридун Шамсиддиннинг барча қариндошлари олиб кетилган. Бу ҳақда «Азия-Плюс» нашри хабар беради.
Шамсиддиннинг уйи Душанбедан 25 километр узоқликдаги Лойоби қишлоғида жойлашган. Гумондорнинг амакисининг рафиқаси агентликка берган интервьюсида барча қариндошларни олиб кетган “расмий кийимидаги одамлар” катта эҳтимол билан Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эканлигини айтган.
Унинг сўзларига кўра, уларни 23 март куни олиб кетишган. Бу маълумотни оиланинг қўшниларидан бири тасдиқлади.
Шу билан бирга, унинг синглиси уч фарзанди билан Россиядан депортация қилинган, дея аниқлик киритади нашр. “Азия-Плюс” нашрининг ёзишича, Махбуба Загарова Фаридунни ўз уйида рўйхатдан ўтказгани учун уч фарзанди билан мамлакатни тарк этишга мажбур қилинган.
Шарҳлар