Трамп Флоридада Венгрия бош вазири Орбан билан учрашмоқчи — ОАВ

Tramp va Orban. Foto: AP

АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан келаси ҳафта Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида учрашади. Бу ҳақда Bloomberg ва Тhe New York Times манбаларига таяниб хабар бермоқда. Учрашув катта эҳтимол билан 8 март куни бўлиб ўтади.

Bloomberg ёзишича, бу АҚШнинг иттифоқдошлари орасида Трамп президент лавозимига қайтиши эҳтимоли юзасидан хавотирни кучайтиради. Ушбу учрашув собиқ президент сайловолди пойгаси чоғида “ташқи сиёсат масалаларига тобора кўпроқ таъсир ўтказаётгани”ни таъкидлаб кўрсатади.

Аввалроқ, 25 февраль куни Дональд Трамп Аргентина президенти Хавьер Милей билан учрашган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.