Трамп Путин билан Россия Украинанинг босиб олинган қайси ҳудудларини сақлаб қолиши мумкинлигини муҳокама қилмоқда
Украина бўйича режа доирасида Трамп Путин билан Россия босиб олинган ҳудудларнинг қайси қисмини сақлаб қолиши мумкинлигини муҳокама қилмоқда, деб ёзади Politico. Нашр бу ҳақда Трампга алоқадор икки миллий хавфсизлик экспертига таяниб хабар беради.
Politico ушбу музокаралар қандай форматда ва қайси босқичда ўтаётгани, шунингдек, қайси ҳудудлар муҳокама қилинаётгани ҳақида батафсил маълумот бермаган. Шу билан бирга, нашр манбаларига кўра, Трамп Путин билан шартнома тузиш имкониятини кўриб чиқмоқда, унга кўра давлатлар, хусусан, Украина ва Грузия НАТОга қўшилиши мумкин.
Украина президенти офисининг раҳбари Андрей Ермак Трампнинг режаларини изоҳлар экан, Украина урушни тугатиш учун Россия билан муроса қилишга ва ҳеч қандай ҳудуддан воз кечишга тайёр эмаслигини айтди.
Нашр Украинадаги можаро ҳал этилишини Трампнинг НАТОга нисбатан катта режасининг бир қисми деб атамоқда. Нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, Трамп раҳбарлигидаги АҚШ НАТОдан бутунлай чиқиши даргумон, аммо президентнинг келажакдаги режалари альянснинг “икки босқичли тизими”га ўтишни назарда тутади.
Politico манбаларининг таъкидлашича, ушбу тизимга кўра, ЯИМ харажатларининг 2 фоизини бажармаган мамлакатлар «саховатли мудофаа харажатлари ва АҚШ хавфсизлик кафолатидан фойдалана олмайди». Нашрнинг қайд этишича, буни Шимолий Атлантика шартномасининг альянс аъзоларидан бирига ҳужум қилинган тақдирда жамоавий мудофаани кафолатловчи 5-моддаси бузилиши деб ҳисоблаш мумкин.
Зеленскийнинг муносабати
«Агар у урушни қандай тугатишни билса, бу ҳақда бизга бугун айтиб бериши керак», – деди Украина президенти Bloomberg агентлигига берган интервьюсида.
“Агар Трамп бу урушни қандай тугатишни билса, у бизга бугун айтиши керак. Агар бу Украина мустақиллиги учун хавф туғдирса, давлатчиликни йўқотиб қўйиш хавфи бўлса, биз бунга тайёр бўлишни хоҳлаймиз, билишимиз лозим”, — дея иқтибос келтиради Зеленскийнинг сўзларидан агентлик..
Зеленский, шунингдек, у Трамп билан унинг таклифларини эшитиш учун учрашишга “потенциал тайёр” эканлигини билдирди, бироқ америкалик сиёсатчининг жамоаси Украина халқининг “ҳаётини режалаштира олмаслигини” таъкидлади.
«Биз ноябрь ойида [агар Трамп ғалаба қозонса) АҚШ томонидан кучли ёрдамга эга бўламизми ёки бутунлай ёлғиз қоламизми, тушунмоқчимиз”, — дея қўшимча қилди Украина президенти.
Кремль Путин ва Трамп Украинада тинчликка эришиш шартлари бўйича мулоқот ўтказаётганини инкор этмоқда.
«Бу ундай эмас», – деган Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга.
Шарҳлар