Трамп президентликка ўз номзодини қўйишга расман розилик билдирди
АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп Республикачилар партиясининг Милуокидаги миллий қурултойида нутқ сўзлади, деб ёзади “Коммерсантъ”. У республикачилардан давлат раҳбари лавозимига ўз номзодини қўйишга розилигини билдирди.
“Бугун мен Қўшма Штатлар президенти лавозимига номзод бўлиш ҳақидаги таклифингизни ишонч ва садоқат билан қабул қиламан”, — деди сиёсатчи.
У ўзини “мисли кўрилмаган ғалаба кутаётганига, ундан кейин эса АҚШни “мамлакат тарихидаги энг буюк тўрт йил кутиши”га ишонч билдирди. Дональд Трамп бутун АҚШ аҳолисини бирлашишга чақирди.
“Жамиятимиздаги зиддият ва ихтилофларга чек қўйилиши керак. Биз буни тезкорлик билан тузатишимиз керак. Биз, америкаликлар, ягона тақдир билан боғланганмиз. Биз биргаликда кўтариламиз ёки парчаланиб кетамиз. Мен Американинг ярмига эмас, бутун Америкага президент бўлмоқчиман”, — деди у.
Шарҳлар