Трамп “Уйда ёлғиз 2” фильмида суратга тушиш учун уни қандай кўндиришганини эслади
Дональд Трампнинг айтишича, ундан “Уйда ёлғиз 2” фильмида ўйнашни «жуда ўтиниб сўрашган». АҚШнинг собиқ президенти ўзи яратган Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай деб ёзади:
«30 йил олдин (вақтнинг ўтишини қаранг) режиссёр Крис Коламбус ва бошқалар мендан «Уйда ёлғиз 2» фильмида эпидозик ролни ўйнашни ўтиниб сўрашганди. Улар Нью-Йоркдаги Плаза меҳмонхонасини ижарага олишди, ўшанда унга мен эгалик қилганман. Мен жуда банд эдим ва буни қилишни хоҳламадим. Улар жуда яхши эди, лекин биринчи навбатда, қатъиятли эди. Мен рози бўлдим, қолгани эса тарих”.
Собиқ президентнинг сўзларига кўра, унинг эпизодик роли фильм муваффақиятли чиқишина ёрдам берган. Трамп “Уйда ёлғиз 2” фильмида ўзини ўзи ўйнаган. Унинг экранда тахминан 10 сония кўринади – у Маколей Калкин ўйнаган бош қаҳрамонни меҳмонхона қабулхонасига қандай боришни кўрсатади.
Ўз навбатида, Крис Коламбус Business Insider нашрига Трампнинг ўзи фильмда роль ўйнамоқчи бўлганини айтди. Одатда ижодий гуруҳ жисмоний макондан фойдаланиш учун пул тўлайди, аммо Трумп шунчаки пул эмас, балки кўпроқ нарсани хоҳларди.
«Биз тўловни амалга оширдик, лекин у шундай деди:» Plaza меҳмонхонасидан фойдаланишнинг ягона йўли – менинг фильмда суратга тушишимдир», – дейди Коламбус Трампнинг сўзларини эслаб.
Шарҳлар