Трамп ва Байден “суперсешанба” кунги праймеризда кўпчилик штатларда ғалаба қозонди

Фото: Газета.ру

АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден ва собиқ президенти Дональд Трамп 5 март, “суперсешанба” куни партия праймеризлари ва кокуслар бўлиб ўтган штатларнинг кўпчилигида ғалаба қозонди, деб хабар беради CNN.

Байден ва Трамп Демократлар ва Республикачилар партияларининг тегишли равишда Калифорния ва Техас штатларида бўлиб ўтган ички партиявий овоз беришларда ғолиб чиқди. Номзодликни илгари суриш учун овозлари зарур бўлган делегатларнинг энг катта сони ушбу иккита штатдан чиқади.

Республикачилар партиясидан номзодларни илгари суришда Трампнинг асосий рақиби Никки Хейли Вермонтда ягона ғалабани қўлга киритди. Хейли делегатлар сони бўйича Трампдан кескин фарқ билан ортда қолмоқда ва Reuters ёзишича, номзодини илгари суриш учун реал имкониятларга эга эмас.

Жо Байден АҚШнинг Америка Самоаси ҳудудида бир мартагина мағлубиятга учради, у ерда бизнесмен Жейсон Палмер ғолиб бўлди.

ОАВлар прогнозларига кўра, Байден Айова, Вермонт, Виржиния, Шимолий Каролина, Оклахома, Теннесси, Мэн, Массачусетс, Техас, Арканзас, Алабама, Колорадо, Миннесота, Юта ва Калифорнияда ғалаба қозонган.

Трамп Виржиния, Шимолий Каролина, Оклахома, Теннесси, Мэн, Теха, Арканзас, Алабама, Колорадо, Миннесота, Массачусетс ва Калифорнияда ғолиб бўлган.

CNN ёзишича, Трамп 936 делегат томонидан қўллаб-қувватланган, аммо номзодини илгари суриш учун унга 2429 делегатдан 1215 нафарининг овозини тўплаши керак. Байденга эса 1312 делегат овоз беришга тайёр, аслида эса 3934 делегатдан 1968 таси уни қўллаб-қувватлаши керак.

АҚШда президентлик пойгаси чоғида ички партиявий сайловлар бир вақтнинг ўзида бир нечта штатда бўлиб ўтадиган сешанба “суперсешанба” деб аталади. Бу Демократлар ва Республикачилар партияларидан президентликка номзодларни аниқлашда энг муҳим воқеалардан биридир.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.