Трампнинг ўғли Зеленскийни журналист Гонсало Лиранинг ўлимида айблади
АҚШнинг собиқ президентининг ўғли кичик Дональд Трамп америкалик блогер Гонсало Лирани ўлдиришда Владимир Зеленскийни айблади. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.
“Демак, биз ҳозир Зеленский каби ижтимоий нафақаларимизни олувчи чет элликларга фуқароларимиз ва журналистларимизни ўлдиришига рухсат берамизми?”, деб ёзган у.
Кичик Трамп, шунингдек, ушбу воқеа муносабати билан Америка оммавий ахборот воситаларининг ғазабланган муносабатини кутиши мумкинлигини айтди, аммо у бунга эргашмаслигини олдиндан қайд этган.
12 январь куни журналист Такер Карлсон Лиранинг Украина қамоқхонасида ўлганини эълон қилди. Америкалик 55 ёшида вафот этган. Журналистнинг сўзларига кўра, Лира “Украина ва АҚШ ҳукуматларини танқид қилиш билан боғлиқ жиноят учун судланганди.
Апрел ойида Чили Ташқи ишлар вазирлиги Киевни танқид қилган журналист Гонсало Лира Харковда ғойиб бўлганини эълон қилган эди.
Шарҳлар