“Тромб узилиши” натижасида вафот этган Иван Сечин россияликлар томонидан Google излаш сервисида энг кўп изланган сўровга айланди

Фото: Арбат

«Роснефть» раҳбари Игорь Сечиннинг 35 ёшли ўғли тўсатдан вафот этиши Google сервисида россияликларнинг энг кўп сўровларига сабаб бўлди. Ушбу янгиликка 20 мингдан ортиқ мурожаат қилинган.

Версиялардан бирига кўра, отасининг компаниясида ишлаган Иван Сечинда “тромб узилган”.

Игорь Сечин давлат идораларига ўғлининг ўлимини текширишни «тақиқлади», бу ишни «Роснефть» хавфсизлик хизмати ўз зиммасига олди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.