Трамп ижтимоий тармоғининг нархи савдонинг биринчи кунидаёқ 9 миллиард долларга етди

трамп
Фото: DW

NASDAQ фонд биржаси якунига кўра, Truth ижтимоий тармоғига эгалик қилувчи Доналmд Трампнинг Trump Media & Technology компанияси капиталлашуви 9 миллиард долларга етди. «Бу бизнес истиқболлари кўрсаткичи сифатида эмас, балки Трамп тарафдорлари орасида иштиёқ белгиси сифатида кўрилиши керак», – дея Reuters агентлиги Great Hill Capital таҳлилчиси Томас Хейснинг сўзларини келтирган.

Вашингтондаги Капитолий биносига бостириб киришдан сўнг, Трамп йирик ижтимоий тармоқларга кириши тўсиб қўйилди ва у йирик технология компаниялари «зулми»га қарши кураш сифатида ўз платформасини яратишини эълон қилганди. Трамп Truth Social’ни Facebook, Twitter ва YouTube’га муқобил деб таъкидлайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.