Россиянинг Воронеж ва Белгород вилоятлари тунги ҳужумларга учради

Украинские беспилотники атаковали российский нефтеперерабатывающий завод, военный аэродром и электроподстанцию в ходе ночной совместной операции киевских силовиков и военной разведки
Фото: Архив

Россиянинг Воронеж вилоятида 9 апрелга ўтар кечаси фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан хавф эълон қилинди, деб ёзади “Gazeta.ru”. Эрталаб эса учувчисиз учар қурилмалар ҳужуми хавфи сигнали бекор қилинди.

Бундан ташқари, тонгда вилоят губернатори Александр Гусев ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари ва радиоэлектрон кураш воситалари томонидан Воронеж вилояти осмонида дрон йўқ қилингани ҳақида хабар берди.

8 апрель куни кечқурун ҳам Россия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситалари Белгород вилояти осмонида самолёт туридаги учар қурилмани йўқ қилган.

Россия Мудофаа вазирлиги Воронеж вилоятида иккита, Белгородда иккита, жами тўртта Украина дронлари, шунингдек, Қрим ярим ороли қирғоқлари яқинида, Қора денгиз акваторияси устида эса битта Украина ракетаси ҳаво ҳужумига қарши мудофаанинг навбатчи воситалари томонидан уриб туширилганини маълум қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.