Туркиянинг деярли барча банклари Россия ва Беларусь билан ишлашдан бош тортди
Россия расмийларининг олти ойдан ортиқ давом этган Туркия билан банк тўловларини блокировкадан чиқариш бўйича келишувга эришишга уринишлари боши берк кўчага кирди.
Туркиянинг деярли барча банклари Россия ва Беларусь билан боғлиқ транзакцияларга хизмат кўрсатишдан бош тортишга қарор қилди, дея хабар беради ТАСС вазиятдан хабардор манбага таяниб. Унинг сўзларига кўра, хориж иштирокидаги барча турк кредит ташкилотлари аллақачон Россия компаниялари учун тўловларни тўхтатган, энди эса хорижий ҳамкорлари бўлмаган давлат ва хусусий банклар уларга қўшилиш ниятида.
Банклар “келажакдаги эҳтимолий чекловлар ва санкциялар кўринишида юзага келиши мумкин бўлган муаммолардан ўзларини ҳимоя қилишга” ҳаракат қилмоқда, дея тушунтиради ТАСС манбаси. Россия-Туркия савдосига хизмат кўрсатишни давом эттираётган мамлакатда амалда қолган ягона банк – бу Emlak Katılım банки ҳисобланади. У лира ва рублдаги тўловларни давом эттирмоқда, доллар ва евродаги операциялар эса кўплаб турк банклари томонидан дарҳол блокировка қилиняпти.
Шарҳлар