Туркия Арманистон билан муносабатларни нормаллаштириш шартларини белгилаб берди
Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан, агар Арманистон Озарбайжон билан муносабатларни яхшиласа, Анқара Ереван билан муносабатларни тиклашга тайёрлигини айтди.
У Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги тинчлик Жанубий Кавказ барқарорлиги учун муҳим эканини таъкидлаб, чегарани делимитация қилиш йўлидаги сўнгги қадамларни ижобий ҳолат сифатида қайд этди.
Аввалроқ Боку ва Ереван тинчлик келишуви бўйича музокараларда сезиларли муваффақиятга эришгани хабар қилинганди.
Улашиш:
Шарҳлар