Туркияда сайловлар олдидан 33 киши терактларни тайёрлашда айбланмоқда

Фото: REUTERS/Baz Ratner/File Photo

Туркия Ички ишлар вазирлигининг раҳбари Али Ерлиқая Х ижтимоий тармоғида Сакарияда “Исломий давлат” гуруҳига қарши ўтказилган операция доирасида 33 нафар гумондор қўлга олинганини ёзди. Вазирнинг сўзларига кўра, қўлга олинганлар 31 мартга белгиланган муниципал сайловлар олдидан терактларга тайёргарлик кўришган ва ҳужумлар уюштириш имкониятларини ўрганишган.

“Улар терроризмни молиялаштириш фаолияти доирасида гуруҳга молиявий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланган. Шунингдек, ушбу шахслар ноқонуний намозхоналар ва мадрасалар ниқоби остида фаолият юритганлиги аниқланди”, — дея қўшимча қилган вазирлик раҳбари.

Хабар қилинишича, рейдлар чоғида полиция рўйхатдан ўтмаган қуроллар, тўртта тўппонча ва иккита ов милтиғини мусодара қилган. Шунингдек, катта миқдордаги хорижий валюта мусодара қилинди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.