Туркия далаларида юз берган ёнғинда 10 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
Туркия жануби-шарқидаги қишлоқ хўжалиги далаларида юз берган ёнғин оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлиб, 70 дан ортиқ одам жабрланди, деб ёзади DW мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Хўжага таяниб.
Унинг сўзларига кўра, 10 нафар жабрланувчи оғир аҳволда бўлиб, уларга маҳаллий касалхоналарда ёрдам кўрсатилмоқда.
Ёнғин 21 июнь куни кечқурун Диёрбақир вилоятининг қишлоқ хўжалигига ихтисослашган ҳудудида бошланган ва кучли шамол туфайли қўшни Мардин вилоятигача ёйилиб кетган. Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая 21 июнь куни тунда маълум қилишича, ўт ўчирувчилар ёнғин тарқалишини тўхтатган, аммо уни ўчириш ҳамон давом этмоқда. Ёнғин сабаби номаълум.
Улашиш:
Шарҳлар