Тверда “Крокус”даги терактда айбланаётган шахсларнинг икки нафарини сохта рўйхатдан ўтказишда гумон қилинаётган Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди
Тверда Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди, у “Крокус”даги теракти иши бўйича икки айбланувчини сохта рўйхатга олишда айбланмоқда. Суд пресс-релизида айбланувчининг фамилияси – Ашуров кўрсатилган. У яшаш жойи бўйича сохта рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги жиноий моддада айбланмоқда. У бўйича уч йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган. Ашуров айбини тан олди.
Айбловга кўра, у ака-ука Диловар ва Аминжон Исломовларни сохта рўйхатга олган. Улар 22 март куни “Крокус Сити Холл”га ҳужум қилган террорчиларни квартира ва машина билан таъминлаш, шунингдек, пулларини олиб ўтишда айбланмоқда. Ҳар иккиси террорчиликда айбланиб ҳибсга олинган.
Ака-ука Диловар ва Аминжон Исломовлар ҳамда уларнинг отаси Исроил 25 март куни, “Крокус”даги терактдан уч кун ўтиб суд томонидан ҳибсга олинган эди. Терактга алоқадорликда жами 10 дан ортиқ одам аллақачон ҳибсга олинган.
Диловар Исломов террорчилар “Крокус”ни тарк этгани тахмин қилинган “Рено” автомобилининг эгаси ҳисобланади. Терактдан бир неча соат ўтгач, у журналистларга тахминан бир ҳафта олдин уни хотинининг укасига сотганини айтган.
Шарҳлар